10:24 / 20.12.2015
3642

Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг Bravo Pharmaceuticals фармацевтик корхонаси яратилди

Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқарувчи яна бир ҳинд фармацевтик корхонаси яратилди.

“Навоий” эркин саноат-иқтисодий ҳудуди матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳудудда Ҳиндистоннинг Bravo Pharmaceuticals Private Limited компанияси томонидан 2,6 млн долларлик инвестицион лойиҳани амалга ошириш учун “Bravo Pharmaceutical МЧЖ” қўшма корхонаси яратилди.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда янги ишчи ўринларини яратиш кўзда тутилган.

Ҳинд компаниясининг бош қароргоҳи Нью-Деҳлида жойлашган. Компаниянинг филиаллари, шунингдек, Дания, Украина, АҚШ ва Эстонияда ҳам фаолият юритади. Компания Эстония саратонни тадқиқ қилиш маркази олимлари билан биргаликда саратонга қарши дорини яратиш устида иш олиб бормоқда.

Top