16:26 / 21.12.2015
4140

Афғонистонда депутат толибонлар асирлигидан қочиб кетди

Афғонистон парламенти депутати Насрулло Содиқизода Нели ўзи мустақил равишда "Толибон" жангарилари асирлигидан қочиб қутилишга муваффақ бўлган. Hama Press Agency хабарида айтилишича, у 8 соат давомида мамлакат марказидаги Вардақ вилоятида жангарилар қўлидан чиқиб кетиш учун уринган.

Манбанинг ёзишича, у бошқа асирлар билан биргаликда жангарилар қўлида 10 соат давомида асирликда бўлган. Депутат ва яна бир асир жангарилар назоратидаги ҳудудни сездирмасдан тарк этиш учун ўта эҳтиёткорона ва секин ҳаракатланишгани туфайли улар фақат кейинги кундагина Афғонистон ҳарбийлари назоратидаги ҳудудга етиб олишган.

Вардақ вилояти айни вақтда мамлакатнинг энг хавфли ҳудудларидан бирига айланган. Жорий йилда бу ҳудудда ўнлаб кишилар ўғирлаб кетилган ва ўлдирилган.

Top