00:17 / 21.12.2015
2903

Air France авиакомпаниясида самолёт бортида топилган шубҳали буюм билан боғлиқ ҳолат ёлғон тревога деб айтилди

Air France авиакомпанияси раҳбари AF463 самолёти бортида топилган шубҳали буюм билан боғлиқ ҳолатни ёлғон тревога деб айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Унинг айтишича, у бу ҳолатни тергов қилишни бошлаш масаласини ҳал қилаётган француз терговчилари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Air France авиакомпаниясининг Маврикий — Париж рейси бўйича парвоз амалга ошираётган самолёти унинг ҳожатхонасида шубҳали буюм топилгандан кейин Кениянинг Момбаса аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширган. Самолётда ҳаммаси бўлиб 459 йўловчи ва 14 нафар экипаж аъзоси бўлган, уларнинг барчаси эвакуация қилинган.

Top