11:35 / 21.12.2015
4076

Блаттер: Октябрда ўлишимга бир баҳя қолганди

ФИФА президенти Йозеф Блаттер октябрь ойида ўлим билан юзма-юз келгани ҳақида сўзлаб берди. Бунга халқаро футбол ташкилотининг коррупция билан боғлиқ можаролари туфайли, сиқилиши натижасида касал бўлиб қолганини сабаб бўлган.

«Октябрь ойида сал қолса вафот этган бўлардим. Яшаш учун имкониятим 12 тадан 5 та эди. Иммунитет тизимим деярли ҳеч қандай вазифани бажармай қўйганди. Шукр-ки, юрагим ва миям ишлашда давом этди ва курашда енгиб чиқди.

Неварамга синфдошлари таҳдид қилишибди. Одамларнинг айтишича, унинг бобоси ёмон одам экан», дея Блаттердан иқтибос келтиради SonntagsBlick.

Top