07:41 / 21.12.2015
2858

"Челси" Пеллегринини ишга таклиф қилмоқчи

"Манчестер Сити" жамоасининг амалдаги бош мураббийи мавсум якунида ўз ўрнини Хосеп Гвардиолага бўшатиб берган тақдирда ҳам ишсиз қолмайди. Fox Sports томонидан хабар берилишича, чилилик мураббий Жозе Моуриньони ишдан бўшатган "Челси" жамоасининг "нишонида турибди".

Маълумот учун, "Челси"ни ҳозирда голландиялик Гус Хиддинк бошқариб турибди, лекин у жорий мавсум сўнггига қадар таклиф этилган.

Бундан олдинроқ, мавсум сўнггида "Бавария"ни тарк этадиган Хосеп Гвардиола "Манчестер Сити"да иш бошлаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Top