12:15 / 21.12.2015
3149

Лас-Вегасда автомобиль тўпланиб турган одамлар устига бостириб бориши туфали 37 киши жароҳатланди

21 декабрь куни АҚШнинг Невада штатидаги Лас-Вегас шаҳрида, "Дунё Гўзали-2015" ғолибини тақдирлаш маросими ўтказилаётган Planet Hollywood меҳмонхонаси яқинида тўпланиб турган одамлар устига бостириб борган автомобил 1 кишининг ўлимига ва 37 кишининг жароҳатланишига сабабчи бўлди. NBC News хабарига кўра, жароҳатланганларнинг 7 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Sky News хабарига кўра, бу автомобил бошқарувида аёл киши бўлган. Полиция у қочиб кетмоқчи бўлганини, лекин меҳмонхона олдида қўлга тушгани ҳақида маълумот берган. Ушбу аёлнинг қонида алкоголь ва наркотик моддалар бор-йўқлиги текширилмоқда. CBS Las Vegas хабарида эса унинг ёнида ҳодиса вақтида бошқа одам ҳам бўлгани айтилган.

Жабрланувчилар Лас-Вегас университетининг Тиббиёт марказига жойлаштирилган. Улардан 4 нафарига тиббий ёрдамлар кўрсатилгач, уларга жавоб бериб юборилган.

Шифокорларнинг айтишича, жароҳатланганларнинг кўпчилиги француз тилида сўзлашишган. Улар франциялик сайёҳлар бўлиши мумкин.

Top