23:38 / 21.12.2015
5931

Обама: Трамп ташвишланаётган америкаликлардан “фойдаланмоқда”

АҚШ президенти Барак Обама президент лавозимига номзод Дональд Трамп иқтисодий пасайиш туфайли стрессга учраётган америкаликлардан “фойдаланмоқда”, деб айтди. Обама бу ҳақда NPR радиостанциясига берган интервьюсида айтди.

Обаманинг фикрича, иқтисодий ва демографик ўзгаришлар АҚШ аҳолисининг баъзи гуруҳлари ўртасида қўрқув ва мавҳумликни келтириб чиқарди.

“Иқтисодиётдаги ўзгаришлардан ҳаммадан кўпроқ ишчи синфи жабр кўрди, чунки улар энди заводда ишлаб, оилани боқа олишга етадиган етарлича маош ололмайдилар”, деб айтди Обама ва Трамп бундан ўзининг сайловолди кампаниясида фойдаланаётганини қўшимча қилди.

Top