15:21 / 21.12.2015
32444

Ўзбекистонлик журналист: машинанинг вақтида етказилмагани учун нега харидор жазоланмоқда?

11 декабрдан Ўзбекистонда автомобилларнинг нархи ўртача 30 фоизга оширилди. Бир неча ойлар муқаддам машина пулининг бир қисмини ёки тўлиқ нархини тўлаган харидорлар эндиликда машиналарини автосалондан олиб чиқа олмаяпти, негаки ҳисоб-китобни янги нархларда ошириш талаб қилинмоқда. Бу мижозларнинг ҳам, журналистларнинг ҳам кескин норозилигига сабаб бўлмоқда.

“Шу кунларда юзлаб одамлар шу ва шунга ўхшаш бошқа саволлар билан “Самарқандавтотеххизмат” АЖ остонасида тўпланиб олган, — деб ёзади самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев. — Ушбу ташкилот бошқаруви раиси ўринбосари Шароф Пардаевнинг сўзларига қараганда, 800 киши автомобиль учун олдиндан пул тўлаган. Улар ўз машиналарини эски нархларда олишдан умид қилишган эди.

Лекин, унинг тан олишича, бунинг имкони йўқ ва ҳозирги вазиятда ҳеч нарса қилиб бўлмайди, негаки қарорлар “тепада” қабул қилинган, унинг ташкилоти эса бор-йўғи ижрочидир”.

“Ҳа, расман “Ўзавтосаноат” компанияси ҳақ, негаки “Самарқандавтотеххизмат” ва мижоз ўртасида тузилган шартномада “товар нархи у етказилганига қадар ўзгарган тақдирда товар ўзгартирилган ва янги белгиланган нархлар бўйича етказилади” деб белгилаб қўйилган. Лекин амалиётнинг кўрсатишича, кутилмаган ҳолатлар бўлади. Ҳамма нарсани олдиндан кўра билиш ва шартнома билан мустаҳкамлаш мумкин эмас экан”, — дея таъкидлади журналист.

Top