18:05 / 21.12.2015
7939

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси лавозимидан озод қилинди

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Алишер Салоҳитдинов ўз лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида маълум қилинган.

Маълумот учун, у 2012 йилдан бери шу лавозимда ишлаб келаётганди.
Ҳозирча унинг ўрнига тайинланган янги элчи ҳақида маълумот йўқ.

Салоҳитдинов 1979 йилда Тошкент Давлат университетини (ҳозирги ЎзМУ) шарқшунос-тарихчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. У 1998 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясида ишлаган. У халқаро муносабатлар бўйича магистр ҳисобланади. Бу дипломат инглиз, рус ва форс тилларини пухта эгаллаган.

Салоҳитдинов 1995 йилдан Ўзбекистоннинг Украинадаги консули, 1997 йилдан Ўзбекистон ТИВнинг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, 1998 йилнинг сентябридан Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги ишончли вакили, 1999 йилнинг январидан Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимларида ишлаган. 2007 йилда у Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси сифатида тайинланганди.

Top