17:27 / 21.12.2015
5859

Қарши шаҳрида Янги йил байрамига оид концерт дастурлари намойиши бошланди

Қарши шаҳри ва туманлар марказларидаги аҳоли гавжум жойларда, марказий майдонлар, маданият ва истироҳат боғларида Янги йил арчалари ўрнатилди.

Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғининг маълум қилишича, байрам тадбирларини ташкил этиш ишлари бошланган.

Янги йил муносабати билан туманларда, айниқса, чекка ҳудудларда ўтказиладиган байрам тадбирларида театр актёрлари ва эстрада хонандалари ўзларининг театрлаштирилган дастурлари билан иштирок этиши кўзда тутилган.

Қарши шаҳридаги Мустақиллик майдонида, Наврўз хиёбони ва Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида театрлаштирилган томошалар, концерт дастурлари намойиши бошланди, деб хабар беради ЎзА.

Тадбирлар доирасида Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари, махсус мактаб-интернатлар, ихтисослашган тарбия муассасаларининг ўғил-қизлари, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар фарзандларига Президент совғалари топширилади.

Йирик савдо ташкилотлари томонидан майдонларда ўрнатилган арчалар атрофида кўчма савдо дўконлари ташкил қилинмоқда.

Top