16:55 / 21.12.2015
10586

Қозоғистонлик меҳрибон полициячи интернет қаҳрамонига айланди

Қозоғистонлик полициячи кекса аёлга йўлдан ўтказишга ёрдам бергани учун ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланди.
Мазкур видео YouTube`га жойлаштирилган бўлиб, автомобиль видео қайд ускунаси ёрдамида тасвирга олинган.

Унда полициячи кекса аёлни таёқчаси ёрдамида сирпанчиқ йўлдан ўтиб олишига ёрдамлашган.Тартиб посбонининг ушбу эзгу ҳаракати ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан илиқ қарши олинди. Изоҳ қолдирувчилар ИИВ ишчиларига ушбу полициячидан намуна олишга чақиришди.

Top