14:05 / 22.12.2015
6512

Фарҳод Магометов: Бутун дунёда телевидение трансляция учун пул тўлайди, бизда эса тескариси

ПФЛ директори Фарҳод Магометов йил якунлари бўйича ўтказилган йиғилишда Олий лига трансляциялари борасида кескин фикр билдириб ўтди.

"Бизнинг асосий йўналишимиз маркетингга қаратилган ва имкон қадар ПФЛга ҳомий топишга ҳаракат қилмоқдамиз. Аммо футболнинг асосий даромади трансляциялардан бўлиши керак. Бизда эса бунга имкон йўқ. Мана журналистлар интернет орқали бутун дунёга тегишли маълумотларга эга бўла оладилар. Айтишсин, яна қаерда телевидение футбол ўйинларини кўрсатгани учун клублардан пул олади? Бунақаси фақат бизда бор.

Аслида футбол клублари даромадининг 60 фоизи телевидениедан бўлиши лозим. Бизда эса тескариси. Клубларга шуни айтиб қўймоқчиман, трансляция борасидаги барча ҳуқуқ федерацияга тегишли", - дея Магометовнинг сўзларидан иқтибос келтиради уфф.уз сайти.

Top