14:45 / 22.12.2015
2592

Guardian: БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича комиссари Трамп тарафдорларини ИШИДга ёрдам бераётганликда айблади

БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Антонио Гутерришнинг фикрича, суриялик муҳожирларга қарши чиқаётган республикачи Дональд Трамп ва бошқа одамлар ИШИДга ёрдам беришмоқда, дея ёзди The Guardian.

“Суриялик муҳожирлар, айниқса мусулмонларни инкор этаётган кишилар ташвиқот ва одам ёллаш масаласида экстремистик гуруҳларнинг энг яхши иттифоқчилари ҳисобланишади”, - деди Гуттериш.

БМТ вакилининг фикрича, ўз ватанидан қочиб чиқаётган сурияликларни асоссиз равишда терроризмда айблаш керак эмас. Улар фуқаролик урушидан қутулиш учун ўз ҳаётини хавф остига солишмоқда. Гуттерешнинг фикрича, қочқинлар терроризмнинг биринчи қурбонлари ҳисобланишади, унинг манбаси эмас.

Унинг қайд этишича, БМТ томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Европага етиб келган 86 фоиз сурияликлар ўрта маълумотга эга бўлиб, қарийб 50 фоизи университетларда таҳсил олишган. Бу эса фуқаролик уруши Сурияда “онгларни ювиш” ҳолатини келтириб чиқарганини кўрсатади.

Бундан аввалроқ эса Ҳиллари Клинтон Трампни ИШИД учун энг яхши одам ёлловчи эканини айтган эди.

Top