00:28 / 22.12.2015
4855

Медведев давлат хизматчилари сонини 10 фоизга қисқартириш тўғрисида кўрсатма берди

2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Россияда давлат хизмтчилари сони 10 фоизга қисқартирилади. Шу мазмундаги фармонни РФ бош вазири Дмитрий Медведев имзолади.

Ҳукумат сайтида эълон қилинган ҳужжат фуқаро хизматларига, марказий аппарат ходимларига, федерал вазирликнинг ҳудудий органларига, федерал хизматга ҳамда федерал агентликларга йўналтирилган.

2016 йилнинг 1 январидан давлат хизматчиларини 65 ёшдан нафақага чиқариш босқичма-босқич олиб борилади.

Top