16:08 / 22.12.2015
11699

Ўзбекистонда энергетиклар куни нишонланмоқда

Бугун, 22 декабрь куни, Ўзбекистонда энергетиклар куни нишонланмоқда. Шу муносабат билан Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати сайтида компаниянинг бош энергетики Дмитрий Тимошчук корхонада энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасида қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида ҳикоя қилиб берди.
Унинг таъкидлашича, ОТМК лойиҳалари йилига 20 млн кВт/соат электр энергияси ва 18 млн кубометр газ тежашга ёрдам беради.

2012 йилдан буён комбинатда Халқаро ривожланиш уюшмаси кредитлари ҳисобидан икки лойиҳа амалга оширилди: пульпонасосли 2А станциясида юқори вольтли частотали ўзгартирувчи ўрнатилиши ҳамда рух ва мис эритувчи заводларда компрессор станцияларини реконструкция қилиш. Булар йилига мувофиқ равишда 6.9 млн кВт/соат электр энергияси ва 18.7 млн кВт/соат электр энергияси тежаш имконини беради.

Шунингдек, мутахассис яқин келажакдаги режалар билан ҳам ўртоқлашди. Унинг таъкидлашича, 2016 йилда ҳаво айириш цехи компрессор станциясини қайта жиҳозлаш ва 45-цех субстанцияси реконструкцияси режалаштирилмоқда. У ерга 12.5 МВт қувватидаги К-1500 электр двигатели ўрнига 7.8 МВт қувватли замонавий элект двигатели ўрнатилади, бу эса соатига худди шунча (90 минг кубометр) ҳаво ишлаб чиқариш баробарида йилига 9.2 млн кВт/соат электр энергиясини тежаш имконини беради.

Top