00:38 / 22.12.2015
9399

Россиянинг Су-27/Су-30 ҳарбий самолётлари дунёдаги энг оммабоп ҳарбий самолётлар учталигидан ўрин олди

Россиянинг Су-27 ва Су-30 самолёти 2015 йил охирига кўра, дунёдаги энг оммабоп ҳарбий самолётлар учталигидан ўрин олди, деб хабар бермоқда Flight International таҳлилий марказига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.

Марказ маълумотларига кўра, жаҳонда Су-27/Су-30 оиласига мансуб 943 та самолёт мавжуд бўлиб, жаҳондаги барча ҳарбий самолётларнинг 6 фоизини ташкил қилади. Бу кўрсаткич ушбу самолётларга дунёда тарқалганлик бўйича 3-ўринни эгаллашни таъминлайди.

Таъкидланишича, бу борада 1-ўринда АҚШнинг F-16 Fighting Falcon ва 2-ўринда F-18 Hornet/Super Hornet самолётлари туради, улар мос равишда барча ҳарбий самолётларнинг 16 ва 7 фоизини ташкил қилади.

Бундан ташқари, энг кенг тарқалган ҳарбий самолётлар ўнталигига Россиянинг яна учта ҳарбий самолёти киритилди: МиГ-29 ва МиГ-21 қирувчи самолётлари 5- ва 6-ўринни, Су-25 эса 7-ўринни эгалламоқда.

Аввалроқ хорижда Россия қурол-аслаҳасига қизиқиш, жумладан бу қурол-аслаҳа имкониятларининг Суриядаги ҳарбий операцияда намойиш қилинаётгани сабабли анчага ўсгани маълум бўлди.

Top