23:37 / 22.12.2015
4764

Учтепалик фирибгар аёл танишига учта машина олиб бериш баҳонасида унинг 30 минг доллар пулини ўзлаштирди

Учтепалик фирибгар аёл танишига учта машина олиб бериш баҳонасида унинг 30 минг доллар пулини ўзлаштирди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

1972 йили туғилган София Дадашева таниши Жаъфар Кабировга автосалондан ўз нархида ва тез муддатда машина олиб беришини айтган. Бунга қизиқиб қолган Кабиров машина оламан деб юрган қариндоши Нафосат Салимова билан Дадашевани таништириб қўйган. Дадашева Салимовадан дастлаб 3 минг доллар, сўнг яна 7 ва 2 минг доллар олган, бунинг эвазига салондан Nexia олиб чиқиб беришни ваъда қилган.

Салимова ва Кабировларнинг маслаҳатлари билан яна икки қариндош фирибгарнинг тузоғига илинган: бири Damas учун 10 минг доллар, бири Lacetti учун 20 минг доллар берган.

Орадан кўп муддат ўтиб кетса ҳам, машиналар олиб чиқилмагани боис Кабиров Дадашевадан шубҳалана бошлаган. Бу шубҳаларни бартараф қилиш учун Дадашева унга 127 млн сўм қарзни ўташ борасида тилхат берган. Лекин бу пулларнинг бор-йўғи 6 млн сўмини қайтарган, холос.

Шундан сўнг алданган қариндошлар тегишли идораларга мурожаат қилишган. Фирибгар қўлга олинииб, судга топширилган.

Top