11:11 / 22.12.2015
6284

Хиддинк "Челси" учун жуда қимматбаҳо футболчи харид қилмоқчи

"Челси" жамоасининг янги бош мураббийи Гуус Хиддинк қишки трансферлар вақтида шов-шувли трансферни амалга оширмоқчи. fichajes.com нашрида хабар қилинишича, у "Реал"нинг 24 ёшли колумбиялик футболчиси Хамес Родригесни Лондонга олиб келмоқчи.

Бу трансфернинг амалга ошишида футболчининг мадридликлар устози Рафаэль Бенитес билан муносабатлари совуқлашгани муҳим рол ўйнаши мумкин.

Норасмий манбаларга кўра, футболчининг трансфер қиймати 80 миллион еврони ташкил этади. Хамеснинг "Реал" билан шартномаси 2020 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.

Top