11:18 / 23.12.2015
1943

Гонконг полицияси 5 нафар йигитга суиқасд уюштирилиши бўйича айблов эълон қилди

Гонконг полицияси 18-24 ёшлар оралиғидаги 5 нафар йигитга ҳукумат биноси олдида кичик портлаш содир этилгани бўйича айблов эълон қилди.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, 9 декабрь куни ҳукумат биноси олдидаги чиқинди идишида портлаш содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар бўлмаган.

Қайд этилишича, бу ҳодиса бинода янги қонун лойиҳаси муҳокамасидан бироз ўтиб рўй берганди. Бу лойиҳага қарши бўлганлар унинг фикр эркинлигини чеклашидан хавфсирашган.

Маҳаллий ОАВларда ёзилишича, гумон қилиниб қўлга олинганлардан 2 нафари Гонгконг озодлиги учун курашувчи Valiant Frontier гуруҳи аъзоси ҳисобланади.

Top