12:49 / 23.12.2015
3449

ОАВ: Хитойдаги ҳалокатли ер ўпирилишига ноқонуний чиқиндихона сабаб бўлган

20 декабрь куни Хитой жанубидаги Гуандун вилоятида жойлашган Шэньчжэнь шаҳрида юз берган ер ўпирилиши ҳодисасига ҳудудда ноқонуний равишда улкан чиқиндихона ташкил қилингани сабаб бўлган. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда ТАСС агентлиги хабар тарқатган.

"Бу ҳодиса ҳудудда сунъий йўл орқали юзага келган чиқиндихона туфайли содир бўлган. Бу ерда табиий ер кўчкиси содир бўлмаган", дейди таҳлилчилар.
Айни вақтда ҳудуддаги Shenzhen Yixianglong компанияси офислари полиция томонидан ёпиб қўйилган. Дастлабки маълумотларга кўра, маҳаллий ҳукумат бу компанияга 2015 йилнинг февралигача ўз корхоналаридан чиққан чиқиндиларни шу ҳудудга ташлашга рухсат берган. Лекин компания бу муддат ўтиб кетганидан кейин ҳам чиқинди ташлашда давом этган. Айни вақтда компания раҳбари ўринбосари Юй Шэнли сўроқ қилинмоқда.

Хитой жанубида одамлар тўла уйни кўчки босиб қолди

Хитойдаги кўчки вайроналари остида 67 соат қолиб кетган эркак қутқарилди

Хитойда бир неча минг киши кўчки юз берган жойни вайроналардан тозаламоқда

Top