17:53 / 23.12.2015
4441

Ўзбекистон марказий банки 2020 йилгача банк соҳасини ривожлантириш параметрларини тақдим этди

Ўзбекистон марказий банки тижорий банклар учун бир қатор янги имтиёзларнинг жорий этилишига эришмоқчи, дейилади 2020 йилга қадар банк-молия тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва унинг барқарорлигини таъминлаш дастури лойиҳасининг матнида. Ушбу ҳужжат молиявий регулятор томонидан тақдим этилди.

Умуман олганда, дастур тўрт асосий трендга йўналтирилган: молявий барқарорликни мустаҳкамлаш ва банклар тақдим этаётган хизматлар сифатини яхшилаш, халқаро меъёрлар, стандартлар ва баҳолаш кўрсаткичларини жорий этиш ишини давом эттириш, банк тизимини мустақил баҳолашни такомиллаштириш, шунингдек, нақдсиз ҳисоб-китоб тизимини кенгайтириш.

Хусусан, 2016 йилнинг 1 январидан 2020 йил 31 декабрига қадар тижорий ташкилотлар пластик карталар орқали тўловларни амалга ошириш учун қўлланадиган банкоматлар, тўлов терминаллари ва коммунал мосламалар бўйича мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилиниши мумкин.

Шунингдек, электрон тўловларни қабул қилиш бўйича қўшимча шароитлар яратилади. Тегишли дастурни ишлаб чиқиш ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига зиммасига юкланади. Иш интернет провайдерлари ҳамда мобил алоқа операторлари билан ҳамкорликда олиб борилади.

Кутилишича, вазирлик жойларда юқори сифатли алоқа каналларини яратиш ишини фаоллаштиради. Бунинг учун янги оптик толали кабеллар ётқизиш, дастурий таъминот комплексларини модернизация қилиш талаб этилади.
Мобил алоқа операторлари узоқ ҳудудларга қўшимча антенналар ўрнатиш ҳамда мавжуд инфраструктурани модернизация қилиш билан шуғулланади.

Top