21:17 / 23.12.2015
5625

Россия авиацияси 5 кун ичида жангариларнинг минглаб объектларини бомбардимон қилди

Россия авиацияси 5 кун ичида Суриядаги жангариларнинг мингдан кўпроқ объектига авиазарбалар берди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“Ўтган 5 кун, яъни 18 декабрдан 23 декабргача Россия авиагуруҳи самолётлари Сурияда 302 та ҳарбий парвоз амалга ошириб, Ҳалаб, Идлиб, Дайр аз Заур, Ҳама, Хомс вилоятларида жангариларнинг 1093 та объектига зарба берди”, деб маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков.

Конашенковнинг маълум қилишича, йўқ қилинган объектлар орасида МДҲ давлатларидан келганларни тайёрлайдиган машғулот лагери ҳам бўлган.

Top