22:37 / 23.12.2015
2491

ТИВда Ўзбекистон-Нидерландия сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди ўтказилди

2015 йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Нидерландия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг Европа департаменти директори Дафне Бергсма бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Илгарироқ Нидерландия томони Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенати ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар ўтказди. Ушбу музокаралар давомида парламентлараро алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор масалалари, жумладан мамлакатимиз иқтисодиётига илғор технологияларни жалб қилишни йўлга қўйиш орқали алоқаларни мустаҳкамлаш тўғрисида сўз юритилди.

Ташқи ишлар вазирлигидаги Ўзбекистон-Нидерландия сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди доирасида турли соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан икки томон кун тартибининг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Top