16:25 / 23.12.2015
7967

Тошкент ҳокимиятида маҳаллаларга видеокузатув камераларининг ўрнатилиши билан боғлиқ янги тафсилотлар баён этилди

Бугун, 23 декабрь куни, Тошкент шаҳар ҳокимиятида 2015 йилнинг 11 декабридаги “Тошкент шаҳридаги кўп қаватли тураржойлар, маҳалла ва мавзеларда видеокузатув мосламаларини ўрнатиш ишларини ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 233-ф фармойишининг ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Kun.uz мухбирига тақдим этилган хабарномада таъкидланишича, “мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши билан боғлиқ талқинлар, баъзи тушунмовчиликларнинг олдини олиш, аҳолига режалаштирилаётган ишлар моҳиятини янада кенгроқ етказиш, бу борада олиб борилаётган тадбирлардан жамоатчиликни изчил хабардор этиб бориш мақсадида ушбу анжуман ташкиллаштирилди”.

“Гап шундаки, видеокамераларни ўрнатиш энг аввало жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирдир, - дейилади ҳужжатда. – Бугунги кунда ўрнатиладиган видеокузатув мосламаларининг турлари, уларнинг техник параметрлари, сони ҳамда ўрнатиладиган нуқталарини аниқлаш мақсадида мазкур соҳада фаолият юритаётган корхоналар томонидан “техник топшириқлар” ишлаб чиқилмоқда”.


Маълум қилинишича, камера етказиб берувчи корхоналар вакиллари билан учрашувлар ўтказилган.“Ҳозирда мазкур йўналишда корхоналарнинг таклифлари кўриб чиқилмоқда”, дея хулоса қилади ҳокимлик матбуот хизмати.

Top