09:15 / 23.12.2015
3335

Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистондаги баҳолаш фаолияти ривожига кўмаклашади

Жаҳон банки тузилмаларидан бири ҳисобланган Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ўртасида баҳолаш фаолиятини ривожлантириш тўғрисидаги битимни имзолади.

Gazeta.uz нашрининг қўмита матбуот хизмати маълумотига асосланиб хабар беришича, ХМК Рақобат қўмитасига бир қатор ҳаракатдаги активлар кўринишида баҳолаш бўйича Ўзбекистонда мол-мулкларни баҳолашнинг янги миллий стандартлари лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмак кўрсатади.

Унга транспорт воситалари, машиналар ва ускуналар, қимматбаҳо металлар, тошлар ва заргарлик буюмлари, дебитор қарздорлик, товар-материал захиралар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва чорва моллари, жумладан бўлғуси ҳосил (насл) тааллуқли ҳисобланади.
Янги стандартларни ишлаб чиқиш бўйича ишлар баҳолашнинг халқаро стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда республиканинг профессионал баҳолаш жамиятлари — Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси ва Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти иштирокида амалга оширилади.

Top