02:13 / 23.12.2015
4202

Ходорковскийни “Открытая Россия” идорасидаги тинтувлар “кулдирди”

ЮКОС компаниясининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский 22 декабрда “Открытая Россия” ташкилоти идораси ва ходимлари уйлари тинтув қилинганига изоҳ бериб ўтди.

“Мен буни айниқса “Открытая Россия”нинг ҳозирдаги бирорта ходими ёки фаоли ЮКОСда ишламагани ҳисобга олинса, кулгили деб ҳисоблайман. Улардан баъзилари 1993 йилда умуман ёш бола бўлган”, деб айтди Ходорковский. Ходорковский тинтувларга куч билан қаршилик кўрсата олмаслигини таъкидлаб ўтди: “Мен қуролланган одамларга қаршилик кўрсата олмайман”. Унинг айтишича, “Открытая Россия” бу иш билан боғлиқ воқеаларни фақатгина ёрита олади, улар ҳақида жамоатчиликка хабар беради, холос.

Ходорковский томонидан ташкил этилган жамғарманинг 7 ходими квартираларида тинтув 22 декабрда эрталаб ўтказилди. Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Владимир Маркин ушбу тинтувлар ЮКОСнинг асосий иши деб номланган иш доирасида ўтаётганини айтган.

“Открыта Россия” фаоллари ижтимоий тармоқларда жойлаштирган тергов қарорида айтилишича, тергов ҳаракатлари давлатга мулкий зарар етказилиши ҳолати бўйича 2003 йилнинг 20 июнида қўзғатилган жиноий иш сабабли ўтказилмоқда.

Top