23:48 / 24.12.2015
6026

30 килограммга озган аёл ҳукуматдан мукофот тариқасида 5 тонна кўмир олди

Россиянинг Кемерово вилоятида яшовчи ҳамшира Елена Сальникова ёз бошидан бери 30 кг га озганлиги учун ҳукумат унга мукофот тариқасида 5 тонна кўмир ҳадя этди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 43 ёшли ҳамшира бир неча ой ичида ортиқча 30 кг вазн ташлаган. Аёл шу боис “кўмир сертификати”га эга бўлди ва унинг уйига мукофотини олиб келиб беришди.
Губернатор матбуот котиби Антон Горелкиннинг маълум қилишича, ортиқча вазни ташлаган аҳолига кўмир мукофоти фақатгина маҳаллий телеканалда махсус ташкил этилган реалити-шоу доирасида етказиб берилади.

Top