12:44 / 24.12.2015
15990

Шойгу: Россия ИШИДга қарши туриш учун Қирғизистон армиясини қайта қуроллантирмоқда

Россия Қирғизистон армиясига Афғонистон йўналишида ИШИД ҳамда бошқа террорчи гуруҳларга қарши тура олиши учун ёрдам кўрсатмоқда. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу баёнот берди.

“Биз ўз томонимиздан Қирғизистон қуролли кучларини қайта қуроллантириш бўйича режани бажариш учун ҳамма нарсага тайёрмиз, улар Афғонистондан келаётган таҳдидларга қарши тура олиши учун”, - деди Шойгу Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи полковник Жонибек Қапаров билан Москвада бўлиб ўтган учрашув чоғида.           Шойгунинг фикрича, бу таҳдидлар реалдир.                                                                   “Биз уларни кўриб турибмиз. Сиз ҳам кўряпсиз, деб ўйлайман”, - деди у.

Top