00:03 / 24.12.2015
15522

Тошкентнинг Сергели туманида "Ласетти" машинаси ёниб кетди

Тошкентнинг Сирғали тумани, "Касбино" дўкони ёнида оқ рангли “Ласетти” ва кулранг "Матиз" автомобиллари тўқнашиб кетиши оқибатида "Ласетти" йўл ўртасида ёниб кетди. “Матиз” эса йўл четига сурилиб чиқиб кетган. “Ласетти”нинг ҳайдовчисига ҳеч нарса қилмаган, “Матиз”нинг ҳайдовчиси ҳақида маълумот йўқ.

Бу ЙТҲ гувоҳларидан бири “Водители Ташкента” гуруҳи саҳифасида бу ҳақда маълум қилган ва йўлларда эҳтиёт бўлиш даркорлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирган

“Одамлар эҳтиёт бўлинг, машиналар тез ёниб кетади. Мана шундай ҳолат Сирғалида, “Касбино” дўкони ёнида... Ўт ўчирувчиларга раҳмат, тезлик билан ҳаракат қилишди. Машинага кўпик сепилди. Афсус.. Йўлларда ўзингизни эҳтиёт қилинг”, деб ташвиш билдирмоқда фойдаланувчи.

Top