16:47 / 25.12.2015
3512

Apple Samsung`дан 180 млн доллар талаб қилмоқда

Apple компанияси Samsung корхонасидан патент бўйича тортишувлар доирасида яна 180 млн доллар ундириб олишни кўзламоқда. Бу ҳақда The Verge нашри хабар тарқатди.

Нашрда ёзилишича, айнан шунча миқдордаги сумма америкаликлар компаниясининг Samsung томонидан чиқарилган бешта қурилмадан кўрган зарари миқдорини ташкил қилади. 2012 йилда Жанубий Корея илк марта Apple`нинг патент ҳуқуқини бузганини тан олганди. Декабрда Samsung 548,2 млн доллар миқдорида товон пули тўлаган.

Apple компанияси айнан қайси қурилмалар бўйича норозилик билдиргани хабар қилинмаган. Суднинг асосий ҳужжатлари омма учун ёпиқ ҳолда олиб борилмоқда.

Top