10:05 / 25.12.2015
7185

Атамбаев: Менга қолса, баччабоз ва террорчиларни ўлимга буюраман

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев йиллик матбуот анжумани вақтида «24.kg» нашри мухбири саволига жавоб бера туриб террорчилар ҳамда педофилларга (баччавозлар) ўлим жазоси қўллаш фикрига бажонидил қўшилишини айтиб ўтди.

"Менга қолса, баччабоз ва террорчиларни ўлимга буюраман. Аммо, биринчидан конституция бор, иккинчидан халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилиниши керак. Ўйлайманки, педофилларни кимёвий усулда бичиб қўйиш керак. Бу ўринда инсон ҳуқуқлари ҳақида гапиришмасин. Болаларнинг ҳуқуқлари қаёқда қолади унда? Улар инсон эмасми ёки? Мен бундайлар бир умр ўз қилмишидан афсусланиши учун ҳар қандай шафқатсиз жазо қўлланишига рози бўламан. Бундай жиноят турларига қарши жиддий курашмоқ керак. Бир марта ота ўз фарзандини зўрлайди. Оиланинг бошқа аъзолари ва она бу махлуқдан қўрқиб, қочади. Агар улар биргаликда уни тошбўрон қилиб ўлдиришганида эди, мен уларни президент сифатида кечирган бўлардим", дейди президент.

Top