14:49 / 25.12.2015
10612

Урганчда қаллобликка қўл урган ота-ўғил қассоблар қўлга олинди

Урганчда қаллобликка қўл урган ота-ўғил қассоблар қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.Айтилишича, 40 ёшли қассоб Бойназар Бекчанов фарзанди Оғабек билан одамларнинг ҳўкиз олиб, гўштини сотиб келган. Одатда пулни гўшт сотилганидан бериш келишиб олинган.

Мана шу ҳолатдан фойдаланиб ота-ўғил ҳўкизларни олиб кетиб, эгаларига узоқ пайт пулини бермай юришни одат қилишган. Шу йўл билан улар Чандирқиёт қишлоғида яшовчи Норбек исмли фуқарога 13.8 млн сўм, Отабек Юлдошев исмли кишига 7.3 млн сўм моддий зарар етказишган.Жабрланувчиларнинг аризаларига мувофиқ қассоблар қўлга олиниб, жавобгарликка тортилган.

Top