15:54 / 26.12.2015
8452

Одил Аҳмедов "Краснодар" билан шартномасини узайтирди

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва Россиянинг "Краснодар" жамоаси футболчиси Одил Аҳмедов жамоада яна 3 мавсум давомида қолиши мумкин.

28 ёшли футболчи кубанликлар билан 2016 йилнинг ёзигача тузилган шартномасини 2019 йилнинг ёзига қадар узайтирган. Бу ҳақда "Краснодар" жамоаси расмий сайти хабар берди.
Одил Аҳмедов 2014 йилда Россиянинг бошқа бир клуби "Анжи" сафидан "Краснодар"га ўтган эди. У ўтган 1,5 йил вақт ичида "Краснодар" учун 63та расмий учрашув ўтказган ва 5та гол уриб, 10та голли узатма муаллифига айланган.

Жорий мавсумда у жамоа билан ички чемпионат ва Европа лигаси ўйинларида жами 27 ўйин ўтказди. Унинг аввалги шартномасида йилига 1,7 миллион евродан иборат маош белгиланганди.

Янги шартноманинг барча жиҳатлари ҳақида маълумот берилмаган.

Top