23:46 / 26.12.2015
5431

"Реал" футболчиларнинг маоши учун йилига 431 млн евро сарфлайди, "Барселона" эса 421 млн евро

Испания чемпионати грандлари ўз футболчилари учун қанча миқдорда маош бериши ҳақидаги маълумотлар аниқланди. Бу ҳақдаги маълумот Marca нашри томонидан келтирилган.

Нашрнинг ёзишича, Мадриднинг "Реал" жамоаси ўз футболчиларига йилига 431 миллион еврони маош сифатида тўлайди. Бу борада иккинчи ўринни "Барселона" жамоаси 421 миллион евролик кўрсаткични қайд этган ҳолда эгаллаган. Шунингдек, энг чиқимдор жамоалар қаторида "Атлетико" жамоаси ҳам бор - 160 миллион евро.

Top