21:30 / 27.12.2015
3574

Актёр Саша Барон Коэн суриялик қочқинларга 1 млн доллар эҳсон қилди

Британиялик актёр Саша Барон Коэн ўзининг рафиқаси Айла Фишер билан бирга суриялик қочқинлар фарзандларига ёрдам сифатида 1 млн доллар эҳсон қилди, деб хабар бермоқда Evening Standard нашри.

“Коэн ва унинг рафиқаси Сурияда болаларни қизамиқдан эмлаш дастурига 500 минг доллар эҳсон қилди. Улар шунингдек Буюк Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд асос солган Халқаро қутқариш қўмитасига 500 минг доллар эҳсон қилди”, деб ёзмоқда нашр.

Эмлаш дастурининг раҳбари Жастин Форсайт ҳайр-эҳсон учун актёрга миннатдорчилик билдирди.

Top