12:15 / 27.12.2015
5000

Покистон армияси раҳбари Афғонистон ва "Толибон"ни яраштириш учун Кобулга учди

Покистон армияси бош қўмондони Раҳил Шариф Кобул шаҳрига Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" ўртасидаги тинчлик сулҳи бўйича музокараларни тиклаш умидида йўл олди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

У Афғонистонга "тинчлик ўрнатилишига чин дилдан умид қилган ҳолда йўл олганини" маълум қилган.

Шариф бу сафари давомида Покистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара масаласида ҳам музокара ўтказиши режалаштирилган.

Бундан олдинроқ, Россия томони америкаликларнинг Афғонистон ва "Толибон" ўртасидаги музокаралар ташкил этиш жараёнига қўшилгани ҳақида хабар қилинганди.

Top