00:02 / 27.12.2015
4706

Украина президенти хорижий қўшинларнинг Украинага киритилиши режасини тасдиқлади

Украина президенти Пётр Порошенко 2016 йилда хорижий қўшинларнинг Украинага киритилиши режасини тасдиқлади. Бу ҳужжатга кўра, Украинадаги ўқув машғулотларида НАТО давлатларидан бир неча минг ҳарбий иштирок этиши мумкин. Тегишли фармон Украина президентининг расмий сайтида чоп этилди.

Ҳужжатда НАТОга кирувчи давлатларнинг жанговор техникага эга 5 минггача ҳарбийси, жумладан 12 та самолёт ва кертолёт “Тинчлик учун ҳамкорлик” дастури доирасида Украина ҳудудига 366 кунга киришига рухсат этилади. Ҳарбийларнинг киритилишидан мақсад қуролли кучларни тайёрлаш бўйича миллатларара дастурларда иштирок этишдан иборат.

2016 йил кузида ўтказиладиган “Эман аркаси – 2016” машғулотларига Канада, Польша ва Литванинг 600 ҳарбийси 25 кунга Украинага қўйилади.

Sea Breeze 2016 машғулотларига эса НАТОнинг 2 минггача ҳарбийси, жумладан 15 та кема ва 5 та сув ости кемаси 25 кунга қўйилади.

АҚШ ва НАТОнинг 2 мингга яқин ҳарбийси 2016 йил ёзида Rapid Trident 2016 машғулотлари доирасида Украинага киритилади.

Top