16:17 / 27.12.2015
4233

Хитойда 2 фарзанд кўришга рухсат берувчи қонун лойиҳаси имзоланди

Хитой оилаларига икки фарзанд кўришга ижозат берилгани тўғрисидаги қонун лойиҳаси Хитой халқ вакиллари қўмитаси вакиллари томонидан тасдиқланган. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар тарқатди.

"Давлат хитойликлар оилаларига 2 фарзандга эга бўлиш учун рухсат беради", дейилади хабарда.

Хабарда аниқлик киритилишича, бу қонун 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киради.

Бундан олдинроқ, хитойлик жуфтликлар иккинчи фарзандни ўстиришнинг иқтисодий заруратларини ҳисобга олган ҳолда, буни исташмаётгани ҳақида хабар қилинганди.

Top