16:15 / 28.12.2015
2371

Кобул аэропорти яқинидаги теракт туфайли жароҳатланганлар сони 30 нафарни ташкил этди

Афғонистон пойтахтидаги аэропорт яқинида юз берган портлаш туфайли жароҳатланганлар сони 30 нафарга етди. Бу ҳақда Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига асосланиб, TOLO News ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Дастлабки хабарларда, бу теракт туфайли 1 киши ҳалок бўлгани ва 4 киши жароҳат олгани айтилганди.

Афғонистон ИИВ вакили Сиддиқ Сиддиқийнинг маълум қилишича, бу портлаш танасига бомба ўрнатилган террорчи қурилмани ҳаракатлантириши туфайли содир бўлган. Бу терактдан мақсад хорижий ҳарбийлар колоннаси бўлгани айтилган.

Қайд этиш керакки, бу теракт Покистон армияси қўмондони Рахил Шариф Афғонистон ва "Толибон" ўртасидаги тинчлик сулҳи тузиш бўйича музокараларни тиклаш учун Кобулга келган вақтда содир этилди.

"Толибон"нинг Афғонистондаги вакили Забиҳулло Муджоҳиднинг ўз твиттерида ёзишича, бу терактнинг мақсади амалга ошган.

НАТОнинг Кобулдаги вакили бу теракт ташкилот миссиясига таъсир кўрсатмаганини билдирган.

Top