«Манчестер Юнайтед» Мемфис Депай жамоа машғулотига барчани ҳайратга солиб, 240 минг фунт стирлинг турувчи Rolls-Royce Phantom Drophead Coupe машинасида келди, деб хабар бермоқда Mirror.
Британия порталининг маълум қилишича, 21 ёшли голландиялик йигитчанинг бу ҳаракати жамоа ҳамкорлари ва менежментларини лол қолдирган.
Газетанинг маълум қилишича, Депайни майдон ташқарисидаги ҳаракатлари туфайли кўп бора танқид қилишган. Жамоа мураббийнинг ёрдамчиси бўлган Райан Гиггз унга бор эътиборини карьерасига қаратиши, бунинг учун эса тинмай машғулот ўтказиши лозимлигини кўп бора уқтириб келмоқда.