15:56 / 28.12.2015
3079

Қозоғистон ҳукумати Тони Блэрни хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида жалб қилмоқчи

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр Қозоғистон ҳукуматининг хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда 28 декабрь куни мамлакат миллий иқтисодиёт вазири Ербўлат Дўсаев маълумот берди.

“Бугун биз хусусийлаштириш соҳасида катта тажрибага эга халқаро компанияларни ишга жалб қилиш ғоясини илгари сурмоқдамиз, - маълум қилди у. – Ҳозирча шорт-листга бир нечта компания кирди: бу, биринчи навбатда, “Маккензи”, “Бостон консалтинг групп”дан ҳам таклифлар бор; бу ишда халқаро молиявий институтлар иштирок этади, биринчи навбатда Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Жаҳон банкининг бўлинмаси, қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Тони Блэрга тегишли бир қанча компаниялар ишга жалб қилинса керак”.

Top