14:03 / 28.12.2015
2704

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари депутат этиб тайинланди

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Нуртой Абиқаев парламент олий палатасининг депутатлигига қабул қилинди. Бу ҳақда Новости-Казахстан агентлиги хабар бермоқда.

Бу борадаги қарор 28 декабрь куни сенатнинг пленар йиғилишида қабул қилинди.
“Биз Нуртой Абиқаевнинг сенат депутатлигига қайтадан сайланиши билан табриклаймиз. Нуртой Абиқаев халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитасида ишлаш ниятини билдирди”, - деди палата спикери Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Top