12:24 / 29.12.2015
4589

«Барселона»нинг 2 футболчисига Англия грандларидан таклиф берилди

«Барселона» жамоасининг ёш футболчилари ярим ҳимоячи Сержи Сампер ва ҳужумчи Сандро Рамирес қишки трансферлар вақтида Англияга кўчиб ўтиши мумкин.

Sport.es нашри хабарига кўра, «Арсенал» жамоаси Самперни харид қилиш мақсадида каталонияликлар раҳбариятига 6 миллион евро таклиф қилган. 20 ёшли бу футболчи учун жамоа 12 млн евро нарх белгилаб қўйган.

Нашрнинг ёзишича, Лондоннинг яна бир жамоаси «Тоттенҳэм» «Барселона»нинг бошқа бир ёш вакили Сандро Рамиреснинг хизматига қизиқиш билдирмоқда. «Шпорлар» 20 ёшли бу ҳужумчи учун 12 млн евро тўлаб, у билан 4,5 йиллик шартнома тузишни режалаштиришган. «Шпорлар» «Барселона»да ҳужумчини қайта сотиб олиш ҳуқуқи бўлишини исташмаётгани айтилган.

Top