Наманганнинг Поп туманида истиқомат қилувчи фуқаро Жавлон Қосимов 200 гр нашани сотаётганида жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, унинг қишлоғига бир йигит излаб келиб, илмоқли гап-сўзлар билан наша сўраган. Икки орада келишув бўлиб, Қосимов у яшайдиган Чиғаноқ ҳудудига 200 гр наша олиб бориб берадиган бўлган.
Келишилган кунда Қосимов жияни Яшнарнинг Damas русумли автомашинасида айтилган жойга борган. Аммо нотаниш йигит ўзи билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини бошлаб келган.
Қосимов 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.