16:31 / 29.12.2015
3267

Ўзбeкистон Ташқи ишлар вазири АҚШ элчисини қабул қилди

2015 йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.

Суҳбат давомида кириб келаётган 2016 йилдаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Top