00:43 / 29.12.2015
5511

Қирғизистон ҳукумати данғиллама уйлар ва қимматбаҳо машиналарга солиқ ставкасини оширмоқчи

Қирғизистон ҳукумати данғиллама уйлар ва қимматбаҳо машиналарга солиқ ставкасини оширмоқчи. Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазирлигида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, ҳукумат узоқ давом этган музокаралардан кейин савдога солинадиган солиқдан (ССС) воз кечишга қарор қилди. Бу жараён босқичма-босқич амалга оширилади.

Натижада 200 квадрат метрдан катта майдонга эга уйларга солиқ ставкасини 0,35 фоиздан 0,5 фоизга кўтариш, 300 квадрат метрдан катта майдонга эга уйларга эса 0,8 фоиз қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

Транспортга солиқни транспортдан фойдаланиш муддати ва ишлаб чиқарилган йилига қараб ошириш таклиф қилинмоқда. Оқибатда солиқ ставкаси 1,2-2,3 баробарга ошади.

Top