08:55 / 29.12.2015
8916

Тожикистонда 4,6 балли зилзила қайд этилди

Сейсмологлар 28 декабрь куни тонгида, (Тошкент вақти билан соат 04:05да) Тожикистон ҳудудида рўй берган зилзилани қайд этишди.

Тожикистондаги бу зилзила кучи 4,6 баллга тенг бўлган. Зилзила ўчоғи мамлакат пойтахти Душанбедан 347 км, Хоруг шаҳридан эса 116 км масофадаги ҳудудда бўлган.

Европа Ўртаер денгизи сейсмология хизмати (EMSC) маълумотига кўра, зилзила ўчоғи 30 км чуқурликда жойлашган.

Қайд этиш керакки, Тожикистон зилзилалар фаоллашган ҳудудга айланди. 7 декабрь куни Тожикистоннинг Сарез кўли яқинидаги ҳудудида 7,2 балли зилзила содир бўлганди. Таҳлилчиларнинг хавотир билан билдиришича, бу кўл сувини тўсиб турувчи Усой тўғони зилзила туфайли бузилса, Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон ҳамда Туркманистон ҳудудидаги 5 миллион кишининг ҳаёти хавф остида қолади.

7.2 балли зилзила Сарез кўли яқинида содир бўлди

Тожикистон бош вазири Сарез кўлининг аҳволи билан танишади

Top