15:29 / 30.12.2015
4586

Кличко ва Фьюри реванш жанги ўтказиш бўйича шартнома тузишди

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида учта йўналиш чемпиони, WBA, WBO ва IBO камарлари соҳиби британиялик боксчи Тайсон Фьюри собиқ жаҳон чемпиони украиналик боксчи Виталий Кличко билан реванш ўтказиш борасида келишувга эришган. Бу ҳақда британиялик спортчининг амакиси ва мураббийи Питер Фьюрига асосланиб, World Boxing News нашри хабар тарқатди.

Бу жанг 2016 йилнинг баҳорида ўтказилиши айтилган.

"Фьюри ва Кличконинг реванш жангини ўтказиш масаласи ҳал қилинди. Ҳозир айтишим мумкин бўлган маълумот бу жангнинг кейинги йил апрели ёки май ойида бўлиб ўтиши ҳақида. Жангнинг аниқ қачон ва қаерда ўтказилиши ҳамда жангни қайси телеканал трансляция қилиши ҳақидаги маълумот ҳам яқин орада берилади", деган Питер Тайсон.

Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни Дюссельдорфда ўтказилган жангда Тайсон Фьюри Владимир Кличкони очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратиб, рақибига тегишли бўлган чемпионлик камарларини (IBF, IBO, WBO ва WBA) тортиб олганди.

Top