06:38 / 30.12.2015
3707

Порошенко Украина ҳукуматига Россияга қарши жавоб санкциялари киритишга рухсат берди

Украина президенти Пётр Порошенко Украина вазирлар маҳкамасига Москванинг Украина билан эркин савдо ҳудудини ёпиш ва озиқ-овқат эмбаргоси киритиш қарорига жавобан Россияга қарши иқтисодий санкциялар киритишга рухсат берувчи қонунни имзолади, деб маълум қилинмоқда Украина Олий радаси сайтида.  

“Ҳужжат вазирлар маҳкамасига президент имзоси билан қайтарилди”, дейилмоқда хабарда.

Top