12:52 / 30.12.2015
3963

Қорақалпоғистонда Damas машинаси ўғирлаб кетилди

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ИИБга Илёс исмли эркак мурожаат қилиб, Damas русумли автомашинаси ўғирлаб кетилганини маълум қилди.

ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, Илёс машинасини савдо мажмуаси ёнидаги автомобилларни сақлаш жойида қолдириб кетган.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида тез орада мазкур жиноятда гумон қилиниб 36 ёшли бир эркак қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Top